Ўзбекистон махсус хизматлари Қозоғистонга йўлланган 50 кг героинни тўхтатиб қолдилар
Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Тожикистондан Қозоғистонга ташилаётган 50 кг героинни тўхтатиб қолдилар. Бу ҳақида МХХ матбуот марказига асосланган ҳолда КазТАГ хабар қилмоқда.
“Самарқанд вилоятидаги ЙПХ постларидан бирида Тошкентга кетаётган маиший электр моллари ортилган автомашинани кўздан кечиришда спорт сумкаси топилди. Унинг ичида 20 қадоқ “героин” наркотик моддаси борлиги аниқланди. Юкнинг умумий оғирлиги 20 кгни ташкил қилди”, - дейилади хабарда.
МХХ маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси кўрсатмалари асосда олиб борилган оператив-қидирув тадбирлари доирасида ўзбек-тожик чегараси яқинидаги Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидаги хусусий уйларнинг бири молхонасидаги яширин ердан целлофан қадоқларга ўралган 30 кг героин партияси топилган.
Қўлга олинган кишининг кўрсатмаларига кўра, кейинчалик 50 кг героин партияси Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрига йўлланиши керак бўлган.