Ўзбекистон махсус хизматлари Самарқанд вилоятида қурол яширилган ўрани топиб олдилар
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари махсус тадбирларни ўтказиш доирасида вилоятнинг Оқдарё тумани ҳудудида қурол яширилган ўрани топиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўра 1996 йилда Каттақўрғон шаҳар артиллерия бригадасида хизмат қилган собиқ ҳарбий 1949 йилда туғилган Олег Васильев (2012 йилда вафот этган) ва унинг қариндоши Алексей Васильев (ҳозир россия фуқароси ва ўша ерда истиқомат қилади) томонидан Пўлат-Дарғом маҳалласида қазилган. Унинг ичида улар ҳарбий қисм ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқилган қуролларни жойлаштиришган”, - деб таъкидланади куч тизимлари хабарида.
Тушутириш берилишича, ғилдиракли вагон билан тўсиб қўйилган ўранинг ичидан бир метр чуқурликдан иккита АК-74 автомати, турли калибрдаги 79 дона патрон ва иккита АК-74 магазини, уч дона тротил шашкаси, тўрт дона қўл гранатаси портлатгичи ва тўрт дона РГД-5 ва Ф-1 гранаталари топилган. Олиб қўйилган қурол мой билан мойланган ва жанговар ҳолатда бўлган.
Бошланғич маълумотларга кўра, ер участкасининг ҳозирги эгаси Ш.Умидуллаев уни 2012 йилда Алексей Васильевдан сотиб олган ва унда қурол яширинганлигини билмаган.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.