Ўзбекистон махсус хизматлари уч солиқчини порахўрлик учун қўлга олди
Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг уч ходимини пора олаётган пайтида қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг солиқ текширувлари бўлими бошлиғи К.Варисов инспекторлар А.Тўраев ва К.Давлатовлар билан тил бириктирган ҳолда “Пайарик Петрол” компания раҳбаридан солиқ қонунчилигининг бузилиши фактларини яшириш учун $20 минг ундирмоқчи бўлишган”, - деб таъкидлади куч тизимидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, бу тадбиркорлардан пул ундиришга уриниш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Қўлга олинган шахслар бу фаолият билан неча йил давомида йўлга қўйилган механизм воситасида давомли равишда шуғулланиб келганлар. Шунингдек, улар Самарқанд вилоятининг 50 ортиқ тадбиркорларига бож солганлар.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210 моддаси 2 қисми бўйича (Пора олиш) жиноят иши очилган.


