Ўзбекистон махсус хизматлари йирик наркосотувчини қўлга олдилар
Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавсизлик хизмати Тошкент вилоятида наркосотувчини ушлаб, унинг қўлидан йирик партиядаги наркотик моддаларни олиб қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Владимир Лайер гугурт қутиларига жойлаштиришган 14 грамм марихуанани сотишга уриниш чоғида қўлга олинди. Унинг уйи тинтув қилинганда 14 килограмм 350 грамм марихуана, 1 килограмм атрофида афюн уруғлари, 1,5 литр “Талол” прекурсори, 50 килограмм алюминий пудра, турни назорат ўлчаш асбоблари, унингдек, наркотикларни сотишдан тушган 9 миллион сўм пул топилди”, – деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.
Тергов жараёнида Лайер наркогуруҳнинг бошлиғи бўлгани аниқланди. Ҳозир жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари аниқланмоқда.
Қайд этиб ўтамизки, бундан олдин юқорида номи келтирилган шахс талончилик хужуми уюштирганлик учун судланиб, 10 панжара ортида ўтириб чиққан.