Ўзбекистон махсус мактаблари Брайл ёзуви бўйича ёзиш учун 1,5 мингдан ортиқ қурилмага эга бўлди

Дата: 15:27, 12-09-2019.

Тошкент. 12 сентябрь.Ўзтаг - Ўзбекистон махсус мактаблари Брайл ёзуви бўйича ёзиш учун 1,5 мингдан ортиқ қурилмага эга бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"11 сентябрь куни кўриш қобилияти суст ҳамда кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатлар Брайл ёзувидаги 1575 қурилмаларни қабул қилди", - дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ускуналар Ўзбекистон кўрлар жамияти, Жанубий Кореянинг FRIEDASIA компанияси ва Бутунроссия кўзи ожизлар жамияти ўртасида тузилган шартнома доирасида сотиб олинган. Жанубий Кореянинг HYUNDAI ENGINEERING компанияси асбобларни сотиб олиш учун 2,77 миллион рубл миқдорида маблағ ажратди.

2019 йил апрель ойида мактаб-интернатлар 725 дона биринчи гуруҳ қурилмаларини олди.

Бу йил Ўзбекистонда кўриш қобилияти суст ва кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатлар Брайль грифели билан ёзиш учун 3000 та асбобни олади.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган кўриш қобилияти суст ва кўзи ожиз болалар учун 14 та мактабда 2830 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 823 ўқитувчи ва 600 тарбиячи таълим бермоқда.

Ушбу мактаб ўқувчилари учун сўнгги икки йил ичида 30 номдаги дарсликларнинг 33,6 минг нусхаси чиқарилди. 2019-2020 йилларда 13,8 минг нусхада 10 номдаги дарсликлар чоп этилади.

 

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: