Ўзбекистон мактаблари битирувчиларининг фақат 8,7% ўқишни лицейларда давом эттиришни истайдилар
Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактаблари битирувчиларининг фақат 8,7% ўқишни лицейларда давом эттиришни истайдилар, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида “Хайр, мактаб, салом коллеж” тадбири доирасида ўқишни давом эттиришга доир сўров натижаларига кўра олинди.
“Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда 9-синфни 483 минг бола битирмоқда. Улардан фақат 42 минг бола (8,7%) ўқишни лицейларда давом эттириш истагини билдирди. Қолган 441 миинг ўқувчи (91,3%) касб-ҳунар коллежларини танлади”, – деб таъкидлашди халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.
Ўзбекистондаги анъанага кўра лицейларга одатда келажакда олий ўқув юртига ўқишга киришни истаган болалар танлайдилар.