Ўзбекистон мактабларида 1,7 мингдан зиёд спортзаллар қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 17:58, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактабларида қўшимча 1,7 мингдан зиёд спортзаллар ташкил этиш режалаштирилмоқда, булардан 217таси 2016 йилда қурилади. Бу ишлар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Спортзаллар барча мактабларда спорт клублари, жамоалари ва спорт турлари бўйича мактаб лигаларини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда барпо этилади.

Шунингдек, ҳар бир туманда зарур ускуналар билан жиҳозланган камида биттадан болалар-ўсмирлар спорт мактаби (225 та), хусусан, 2016 йилда 15 шундай мактаб қуриш режалаштирилмоқда.

Қўшимча равишда вилоят марказларида спортнинг 4 йўналиши бўйича 56 ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, чунончи, жорий йилда 5 мактаб фаолияти йўлга қўйилади, сузиш ҳавзалари тармоғини яна шундай кенгайтириш ҳисобидан 11 сув ҳавзаси қурилади, уларнинг умумий сони 290 тага етказилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: