Ўзбекистон мактабларида 11 млрд сўмдан ортиқ миқдорда молиявий қонунбузарликлар аниқланди

Дата: 19:34, 23-04-2019.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактабларида 11 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда молиявий қонунбузарликлар аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги (ХТВ) тизимида бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлари натижасида 2019 йил биринчи чорагида 1444 муассасада ўтказилган текширувлар давомида 11413,7 млн сўм миқдоридаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди”, - дейилади ХТВ матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, харажатлар сметаси маблағларини режалаштиришда 4276,9 млн сўм (умумий сумманинг 37,5%) ортиқча харажат қилингани, 2071,7 млн сўм (18,2%) асосланмаган ҳолда ишламаган шахсларга ҳам маош тўлаш бажарилмаган ишлар учун ҳам ҳақ тўлаш омиллари аниқланди.

Бундан ташқари, 2018,0 млн сўм (17,7%) малака категориялари ҳақида сохта сертификатлар бўйича ҳамда ортиқча устама ҳақ ва мукофот пуллари тўланганли фактлари аниқланди.

“Вазирликнинг ички аудит ва молиявий бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўз таркибида умумий суммаси 3865,7 сўмни ташкил этган 190 та жиноий ишлар топширилди. Қонунга мувофиқ 270 та мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди”, - дейилади хабарда.

Бюджет қонунчилигини бузишнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижаси 3023,4 млн қайтариб олинди.

Сурат манбаи: news.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: