Ўзбекистон мактабларни таъмирлаш ва қуришга 957 млрд сўм йўналтиради
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактабларни таъмирлаш ва қуришга 957 млрд сўм йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
“Қарор билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастури ҳам тасдиқланиб, бу ишга 975 млрд сўмлик маблағ ажратилди”, - дейилади халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, манзилли дастур доирасида 506 та объект қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш кўзда тутилган. Хусусан, 22 та янги мактаб қурилиши учун 2019 йилда 128,97 млрд сўм йўналтириш кўзда тутилган. Мактабларнинг реконструкцияси учун 453,49 млрд сўм ва капитал таъмирлаш учун 252,5 млрд сўм ажратилган.
Дастур доирасида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Қорақалпоғистон Республикасида 44,4 млрд сўм, Андижон вилоятида 74,44 млрд сўм, Бухоро вилоятида 33,91 млрд сўм, Жиззах вилоятида 40,62 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 86,2 млрд сўм, Наманган вилоятида 74,54 млрд сўм, Навоий вилоятида 24,54 млрд сўм, Самарқанд вилоятида 97,85 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 24,10 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 70,81 млрд сўм, Тошкент вилоятида 73,77 млрд сўм, Хоразм вилоятида 52,27 млрд сўм, Фарғона вилоятида 74,28 млрд сўм, Тошкент шаҳрида 63,2 млрд сўм маблағлар йўналтириш режалаштирилган.
Сурат манбаи: http://theopenasia.net