Ўзбекистон Малайзияга мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни бошлаши мумкин

Дата: 11:33, 03-05-2019.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Малайзияга мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни бошлаши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг29 апрель куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов «MMK Spices Sdn. Bhd.» компанияси директори Муҳаммад Шокир билан компания томонидан Малайзия бозорида қадоқлаш ва сотиш учун Ўзбекистондан қуритилган мева-сабзавот ва дуккакли экинларни экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида музокаралар олиб борди”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, музокаралар якунида қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан танишиш ва потенциал ўзбек экспортчиларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида компания вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Сурат манбаи: nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: