Ўзбекистон мамлакат банкларидаги давлат улушини ярим миллиард долларга кўпайтиради

Дата: 11:59, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон мамлакат тижорат банклари низом капиталдаги давлат улушини $500га кўпайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосланган ҳолда.

Маблағлар Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Мазкур маблағлар 2017-2018 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш мақсадли дастурларига йўналтирилади.

Давлат раҳбари Марказий банкка ликвидлик тақчиллиги юзага келган вазиятларда тижорат банкларига 3 ойгача муддатга таъминотсиз кредитлар бериш механизмини жорий этиш вазифасини юклади.

“Ушбу кредитлар фақатгина тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ликвидликни таъминлаш учун берилади ва уларни банклар кредит бериш йўлида сарфлаши мумкин эмас”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Шунингдек, Марказий банки таъминотсиз кредит олганидан сўнг мижозларнинг тўловларини узлуксиз таъминлай олмаган тижорат банклари устидан васийлик режими ўрнатиш ваколатини олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: