Ўзбекистон Марказий банк фуқароларни қабул қилиш тартиби ва жадвалини белгилади

Дата: 18:07, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки фуқароларни қабул қилиш тартиби ва жадвалини белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси, раис ўринбосарлари, департаментлар ва мустақил бошқармалар бошлиқлари томонидан ҳар куни соат 8.00-11.00гача жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишади.

Бундан илгари Марказий банк расмий веб-сайтидаги Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси очилган, Марказий банкнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилиши ва натижаси муаллифга маълум қилиниши таъкидлаб ўтилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: