Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари курсини илк маротаба 2,5 минг сўмдан оширди

Дата: 09:51, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари расмий курсини илк маротаба 2,5 минг сўмдан оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳол 14 апрелда қайд этилиб, Марказий банк томонидан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курслари эълон қилинганидан кейин маълум бўлди.

Хусусан, янги курсга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 2496,16 сўмдан 2501,87 сўмга қадар ўсди.

2015 йил бошидан бери (2422,4 сўм) АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси деярли 80 сўмга ёки 3,2% ошди. Ўтган йили АҚШ долларининг курси 9,9% ошган эди.

Эслатиб ўтамизки, валюта курслари Ўзбекистон Марказий банки томонидан ҳар ҳафта валюта операциялари бўйича бухгалтерлик ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш учун ўрнатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: