Ўзбекистон марказий банки америка долларининг курсини пасайтирди

Дата: 16:46, 12-09-2017.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – 12 сентябрдан Ўзбекистон марказий банки америка долларининг курсини 8100 сўмдан 8092,13 сўмгача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу билан бирга, DollarUZ.com сайти маълумотига қараганда 12 сентябр 07.45да $1 8100 сўмга сотиб олиниб, 8150 сўмдан сотилган. Ўртача курс 8100 (харид) ва 8183 (сотиш) ташкил қилган.

Фойдаланувчиларнинг изоҳларига кўра, америка доллари курсининг сунъий пасайтирилишига сабаб ҳокимиятнинг аҳолида бўлган нақд валютани арзонроқ сотиб олишга интилишидан иборат. МБнинг “қора бозор”ни йўқотишга қаратилган сиёсати ижобий натижаларини бериб бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: