Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкаси 14% даражасида қолдирди

Дата: 17:33, 27-10-2017.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкаси 14% даражасида қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк назоратчиси маълумотига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, ушбу қарор банк тизими олдига иқтисодиётни қўллаб қувватлаш бўйича қўйилган вазифалар, шунингдек, жорий ва кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиқиб қабул қилинган.

Жорий 14% ставка 2017 йил 28 июнда жорий этилган.

Эслатиб ўтамизки, ставканинг энг юқори 30% даражаси 2002 йил 1 январдан 2003 йил 15 июлгача кузатилган, энг қуйи (9%) кўрсаткичи эса 2015 йил 1 январдан 2017 йил 27 июнигача қайд этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: