Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 10%дан 9%га қадар пасайтирди

Дата: 15:12, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) қайта молиялаш ставкасини 10%дан 9%га қадар пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, иқтисодиётнинг реал секторида  инвестицион  фаолликнинг ошишини янада рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 2015 йилнинг 1 январидан қайта молиялаш ставкасини амалдаги 10%дан 9%гача

тушириш бўйича қарор қабул қилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил 1 январдан бошлаб қайта молиялаш ставкаси 12%дан 10%га қадар пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: