Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 9%дан 14%гача оширди
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 9%дан 14%гача оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Марказий банк Бошқарувининг пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини муҳокамасига бағишланган йиғилишида 28 июндан бошлаб қайта молиялаш ставкасини йиллик 14%гача кўтариш ҳақида қарор қабул қилинди”, - деб таъкидлашди банк назоратчисининг матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 1 январидан буён қайта молиялаш ставкаси 9%ни ташкил этиб келаётган эди.