Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 9% дарасида сақлаб қолди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражасида ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мазкур қарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш бўйича банк тизими олдига қўйилган вазифалар ҳамда инфляция даражасининг жорий ва кутилаётган кўрсаткичларидан келиб чиқиб қабул қилинди”, - деб таъкидлашди Марказий банкда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан бери ўзгаргани йўқ. Ўшанда ставка 10%дан 9% пасайтирилган эди.


