Ўзбекистон марказий банки қайта молиялаш ставкасини 9% даражасида сақлаб қолди

Дата: 14:12, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматининг хабарига асосланган ҳолда.

“Ушбу қарор инфляция даражасининг жорий йил учун ўрнатилган прогноз параметрларидан ҳамда монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб қабул қилинди”, - дейилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 1 январдан МБ қайта молиялаш ставкасини 1 фоизга – йиллик 10 фоиздан 9 фоизга пасайтирган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: