Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йилига 9% даражасида сақлаб қолди

Дата: 15:45, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ушбу қарор инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражаси ҳамда пул-кредит кўрсаткичларининг 2015 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 1 январида МБ қайта молиялаш ставкасини йилига 10%дан 9% даражасига туширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: