Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йилига 9% даражасида сақлаб қолди

Дата: 16:58, 25-04-2016.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 9% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ба ҳақида МБ матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Қайта молиялаш ставкасининг мазкур миқдорда қолдирилиши, биринчи навбатда, инфляция даражасининг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини таъминлашга ва шу билан бирга жорий йил учун мўлжалланган иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш учун қулай молиявий ва инвестицион шароитларни яратишга қаратилган пул-кредит сиёсатини давом эттиришга хизмат қилади”, - дейилади назоратчининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, қайта молиялаш ставкаси сўнгги бор 2015 йил 1 январда 1 фоизга пасайтирилиб, 10%дан 9%га туширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: