Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йилига 9% даражасида сақлаб қолди

Дата: 12:44, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражасида ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилади МБ матбуот хизмати.

“Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражаси инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари доирасида бўлишини таъминлаш ҳамда инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали пул-кредит сиёсатини юритиш учун хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, қайта молиялаш ставкасининг сўнгги бор ўзгариши 2015 йил 1 январда кузатилган бўлиб, ўшанда ставка йиллик 10%дан 9%га туширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: