Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йилига 9% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Дата: 13:29, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йилига 9% даражасида ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар беради МБ матбуот хизмати.

“Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражада қолдирилиши инфляциянинг жорий йил учун ўрнатилган мақсадли кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлаш ва айни пайтда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари учун қулай молиявий шароитлар яратишга қаратилган самарали пул-кредит сиёсатини давом эттиришга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, сўнги маротаба қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январда 10%дан 9%га, яъни 1 фоиз пунктига пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: