Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Дата: 13:07, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви томонидан банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ушбу қарор Монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларда белгиланган вазифалар, жумладан инфляция даражасининг жорий динамикаси ва унинг кутилаётган кўрсаткичлари, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди”, - дейилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, қайта молиялаш ставкаси сўнгги бор 2015 йил 1 январда 1 фоиз пунктига 10%дан 9%га қадар пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: