Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

Дата: 13:32, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 9% даражасида ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қарор Монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди”, – деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги марта қайта молиялаш ставкаси 2015 йилнинг 1 январида 10%дан 9% даражасигача туширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: