Ўзбекистон Марказий банки банкларни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун жаримага тортади

Дата: 17:17, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) банкларни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган жаримага тортади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бу “Тижорат банкларига банк қонунчилигини бузганлик учун қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида” Низомга қўшимчалар билан кўзда тутилган бўлиб,   лойиҳа қонун ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилиш порталига муҳокамага қўйилган.

Қўшимчаларга мувофиқ, банк хизматлари ҳақида банк хизматлари истеъмолчиларига маълумотларни тақдим этмаслик, кеч тақдим этиш ва атайин нотўғри маълумотлар тақдим қилинган тақдирда Марказий банк мазкур банкка ҳар бир ҳолат учун тижорат банки низом капиталининг минимал миқдорининг 0,01% (10 млн сўм) ҳажмида жарима солади.

Ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишдан ноқонуний бош тортиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёки электрон шаклда жавоб бермаслик учун тижорат банки низом капиталининг минимал миқдорининг 0,1% (100 млн сўм) ҳажмида жарима солинади.

Ҳужжат 12 майга қадар муҳокамада бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда тижорат банки устав капиталининг минимал миқдори 100 млрд сўмга тенг.

Сурат манбаи: https://twitter.com/homebysfbay

Янгилик билан ўртоқлашиш: