Ўзбекистон Марказий банки давлат органлари очиқлик индексида иккинчи ўринни олди

Дата: 15:33, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон Марказий банки давлат органлари очиқлик индексида иккинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, натижалар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (ДҲваБО) фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш жамоатчилик кенгаши томонидан эълон қилинган.  

85 вазирлик, қўмита ва муассасалар юқоридаги рейтинг иштирокчиси бўлдилар.

Очиқликни белгилаш “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун асосида ишлаб чиқилган уч компонент асосида олиб борилди. Улар орасида давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш (раҳбарлар ва ахборот хизматлари фаолияти ҳам бор. Шунингдек, очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлигини баҳолашда расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши, ахборот стендлари ва бошқа техник воситалар ёрдамида ахборот тақдим қилиш, ахборот олиш бўйича сўровларнинг кўриб чиқилиши, ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, ахборотларни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш ҳам ҳисобга олинади. Бундан ташқари, ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлик ҳолатини баҳолаш (ахборотдан фойдаланувчилар орасида ижтимоий сўров ўтказиш йўли билан баҳоланади) кўрсаткичи ҳисобга олинади.

Марказий банк мазкур кўрсаткичлар бўйича 95 балл тўплашга эришди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: