Ўзбекистон Марказий банки “Мадад Инвест банк”ка валютада операциялар ўтказиш учун лицензия берди

Дата: 13:46, 25-07-2017.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Мадад Инвест банк” хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда банк Ўзбекистон ҳудудида олиш ва сотиш бўйича операцияларни эркин амалга ошириши, шунингдек, мижозларнинг валюта ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиши мумкин”, - деб таъкидлашди МБ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, “Мадад Инвест банк” ХАТБ ўз фаолиятини ўтган йилнинг октябрида Фарғона вилоятида бошлаган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 42,7 млрд сўм, жами мажбуриятлари - 28,7 млрд сўм, кредит қўйилмалари – 34 млрд сўмни ташкил этмоқда.

$1=4070,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: