Ўзбекистон Марказий банки “Мадад Инвест Банк” ХАТБ лицензия берди

Дата: 15:22, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки “Мадад Инвест Банк” ХАТБ лицензия берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.  

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 22 октябрдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва  “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилди”, - дейилади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: