Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини $1 эвазига 13,77 сўмга пасайтирди

Дата: 09:16, 07-12-2016.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини $1 эвазига 13,77 сўмга (3186,93) пасайтирди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йил октябри бошидан бери банк назоратчиси доллар курсини ҳафтасига 18 сўм ва ундан кўпга псайтирмоқда: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96),  1 ноябрдан 18,22 сўмга (3102,18), 8 ноябрдан 18,33 сўмга (3120,51), 15 ноябрдан 18,44 сўмга (3138,95), 22 октябрдан 18,22 сўмга (3157,50), 29 ноябрдан 18,66 сўмга (3176,16), 6 декабрдан 13,77 сўмга (3189,93) пасайтирди.

6 декабр Ўзбекистон янги президентини сайлаб бўлди. Шавкат Мирзиёев давлатнинг янги раҳбари бўлди. Сайловдан кейинроқ назоратчи миллий валютанинг қадрсизланиш суръатларини пасайтирганидан келиб чиқсак, бозор мамлакатдаги сиёсий барқарорлик тикланганига ўз муносабатини билдирган.

Сайловдан кейинги илк даврда сиёсий барқарорлик тиклангани аҳоли ва бизнеснинг кайфияти кўтарилиши учун етарли бўлиши мумкин. Аммо бу ҳол ўткинчи бўлиб, эртами-кечми ниҳоясига етади.

Айнан шундан кейин МБ раҳбариятининг қандай стратегия танлаши ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бунда энг аввал эътибор қаратиш зарур бўлган нарса – мавжуд курсларни бирлаштирган ҳолда МБ ишини шаффоф ва тушунарлига айлантиришдан иборат.

Акс ҳолда валюта бозорида кузатилаётган қарорсизлик бутун ўзбек иқтисодиёти салбий акс этиши мумкин. Буни истамаган бўлар эдик...

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 29 ноябрда $1 эвазига 6830 сўм таклиф этилган бўлса, 6 декабрда 6870 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий ваюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: