Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини $1 эвазига 18,66 сўмга пасайтирди

Дата: 17:04, 29-11-2016.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини $1 эвазига 18,66 сўмга (3176,16) пасайтирди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

 2016 йил октябри бошидан бери банк назоратчиси доллар курсини ҳафтасига 18 сўм ва ундан кўпга псайтирмоқда: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96), 1 ноябрдан 18,22 сўмга (3102,18), 8 ноябрдан 18,33 сўмга (3120,51), 15 ноябрдан 18,44 сўмга (3138,95), 22 октябрдан 18,22 сўмга (3157,50), 29 ноябрдан 18,66 сўмга (3176,16) пасайтирмоқда.

Президент сайловлари бўлиб ўтадиган 4 декабрга қадар чакана савдода бензин нархининг 35% қимматлаши валюта бозоридаги тамойилнинг асосий омил сифатида қараш мумкин. Айнан шу нарса яқин ва узоқ истиқболда миллий валютанинг ўзгарувчанлигини белгиловчи омил бўлиб қолади.

Лекин 4 декабрдан кейин валюта бозорида нималар содир бўлади?  

Тўрт номзодлардан қайси бири – Шавкат Мирзиёев, Сарвар Отамуратов, Наримон Умаров ёки Хатамжон Кетмонов ғалаба қилмасин, унинг олдида мураккаб дилемма пайдо бўлади: ёки табиий монополияларга, шу орқали валюта бозорига ҳам босим ўтказиш давом этиш, ёки тарифларни бўш қўйиб нима бўлишини кузатиш.

 Лекин бир нарса ҳозирдан ойдин: Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг қадрсизланиш суръатларини ошира борган сари расмий ва норасмий курсларни ўзаро яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Катта ҳисобда бу яхши, чунки қора бозорнинг йўқолишига олиб келади.

Лекин бўлажак Ўзбекистон президенти қайси йўлни танлашидан қатъий назар аҳоли ва бизнесни қийин даврлар кутаётганини тан олиш зарур.

 Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 22 ноябрда $1 эвазига 6960 сўм таклиф этилган бўлса, 29 ноябрда 6830 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий ваюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: