Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,22 сўмга пасайтирди
Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,22 сўмга (3102,18) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бир йил олдин бўлгани каби, банк назоратчиси яна олдинги тамойилга қайтди: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96), 1 ноябрдан 18,22 сўмга (3102,18) пасайтирди.
Эндиликда чакана савдода бензин нархининг 35% қимматлаши ва назоратчи томонидан сўмни қадрсизлантириш омилларини бир бутунликда кўриб чиқиш зарур. Ҳозирга қадар табиий монополиялар электр, газ, сув ва иситиш хизматлари ҳақининг ошгани ҳақида эълон қилганлари йўқ, лекин, кўп эҳтимоли билан бу нарса содир бўлади.
Бу ҳодиса иқтисодиётда мультипликатив самара деб аталади.
Агар юқоридаги ҳол содир бўлса, аҳоли ўз харажатларини қисқартириб, янада оддийроқ яшашга мажбур бўлади. Тушунарлики, бизнес ҳам тузилган ва режалаштирилаётган битимлар бўйича ўз мажбуриятларини қайта кўриб чиқади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам кучайган инфляцион босим бирон бир яхши нарсага олиб келмайди.
Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 25 октябрда $1 эвазига 6750 сўм таклиф этилган бўлса, 1 ноябрда 6830 сўм берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий ваюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.
Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.