Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,61 сўмга пасайтирди

Дата: 14:58, 25-10-2016.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 25 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,61 сўмга (3083,96) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бир йил олдин бўлгани каби банк назоратчиси яна олдинги тамойилга қайтди: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96) пасайтирди.

Яқинда сўмнинг қадрсизланишига таъсир қилиш мумкин бўлган яна бир ҳодиса содир бўлди: ўтган ҳафта мамлакатда бензин 35% қимматлади. Бундан кейинги бўладиган воқеаларни олдиндан башорат қилиш мумкин: бензин ортидан табиий монополиялар (газ, электр, сув, йўл ҳақи, иситий) хизматлари ҳақи ҳам ошади, савдо тармоқлари ва бозорларда янги нархлар белгиланади, ҳукумат қарори билан иш ҳақлари, пенсия, пособия ва стипендиялар миқдори оширилади. Ўз навбатида, валюта бозорида ҳам маълум ўзгаришлар кузатилади.

Ва ўз ўзидан, юқоридаги баён этилган ҳодисалар миллий валютага кучли босим ўтказади. Яъни у маълум миқдорда қадрсизланади. Ҳар ҳолда, аҳоли ва бизнес юқоридагиларни хавотир билан кутиб турибди.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 18 октябрда $1 эвазига 6530 сўм таклиф этилган бўлса, 25 октябрда 6750 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йил 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий валюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: