Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини аста-секин пасайтириш сиёсатига қайтди

Дата: 12:26, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини аста-секин пасайтириш сиёсатига қайтди: агар 5 январдан сўм курси 6,49 пасайтирилган бўлса, 12 январдан атига 4,96 сўмга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йил 12 январдан бошлаб $1 курси 2821,43 сўм даражасида белгиланди, бу эса бир ҳафта олдингидан 4,96 сўмга кўпдир (5 январдан – 2816,47 сўм).

Хусусан, октябр бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга пасайтирилди.

Энди эса Марказий банк икки ҳафта давомида курс пасайиши динамикасини сезиларли равишда секинлаштирди.

Олдин хабар қилингани каби, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди. Шундай қилиб, Марказий банк Ўзбекистонда 2015 йил бошидан ўтган кузнинг биринчи ойи охирига қадар юзага келган вазиятга бутунлай қайтгандек эди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: