Ўзбекистон Марказий банки нақдсиз валюта сотиш қоидалари қаттиқлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Дата: 15:40, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки нақдсиз валюта сотиш қоидалари қаттиқлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан олдин қатор электрон ОАВ Ўзбекистнда 2016 йил 1 январдан нақдсиз валюта сотиш қоидалари қаттиқлашиши ва конверсион карталарни аста секин муомаладан чиқариш режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилган эдилар. Маълумки ушбу карталардан ўзбекистонликлар мамлакат тижорат банкларидан долларлар сотиб олишда фойдаланадилар.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу билан тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари белгиланган тартибда амалга оширилишини ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатларига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилмаётганини маълум қилади”, - дейилади МБ матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, ОАВ баёнотларига кўра конверсия карталарини биринчи бўлиб ёпишни бошлаган “КДБ Узбекистан” ҳам раддия берди.

“КДБ Банк Ўзбекистон” АЖ электрон оммавий ахборот воситаларида банк 2016 йил 1 январдан конверсион карталарга хизмат кўрсатиш шартномаларини бекор қилиши ва ҳисобдаги пулларни миллий валютага ўтказиши ҳақида чоп этилган ахборотни қатьий рад этади. Банк конверсион операцияларни амалга ошириш ўрнатилган тартибга асосан давом эттиради”, - деб таъкилдлашди банк матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: