Ўзбекистон Марказий банки олтинчи ҳафта қаторасига сўмнинг “юмшоқ” девальвациясини амалга оширмоқда

Дата: 12:25, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки олтинчи ҳафта қаторасига сўмнинг “юмшоқ” девальвациясини амалга оширмоқда. Хусусан, 9 февралдан миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси 2841,6 сўмни ташкил қилди ва бу олдинги ҳафтадагидан 4,73 сўмга (2836,87) кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хозирга қадар ўзбек валютасининг курси барқарор эмас: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга “пастлади”. Айни пайтда ўзгаришлар унча кучли эмас ва 6,49 ва 4,73 атрофида. Агар Россия, Қозоғистон ва Хитойда кескин ўзгаришлар кузатилмаса, ушбу тамойил сақланиб қолади.

Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида пасайтирмоқда эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга пасайтирилди.

Яна олдинроқ, 2015 йил 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан тушмоқда эди.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, “қора бозорда” миллий валюта феврал бошидан бери анча давомли муддатда барқарорлашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: