Ўзбекистон Марказий банки раҳбари банкирлар глобал рейтингидаги мавқеини яхшилади

Дата: 14:28, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Файзулла Муллажонов Global Finance журналининг 2014 йилги жаҳон МБ раҳбарларининг глобал рейтингидаги мавқеини яхшилади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Маркази банки вакили ўтган йилда бир поғона юқорилади. Агар 2013 йилда экспертлар унга “D” рейтингини берган бўлсалар, 2014 йилда “C-” мақомини бердилар”, – дейилади журналда.

Global Finance журнали томонидан 1994 йилдан бери чоп этиладиган Central Banker Report Cards ҳисоботида жаҳоннинг 75 мамлакати марказий банклари раҳбарларига “A”дан “F”га қадар рейтинг берилади. Бунда инфляция устидан назорат, иқтисодиётнинг ривожи, миллий валюта барқарорлиги ва фоиз ставкасини бошқариш кабилар ҳисобга олинади.

Рейтингда “A” энг яхши кўрсаткич бўлса, “F” энг қуйи кўрсаткичдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: