Ўзбекистон марказий банки раисининг янги ўринбосари тайинланди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Шохруҳ Шоаҳмедов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шохруҳ Шоаҳмедов 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини, 2002 йилда эса Тошкент Давлат иқтисодиёт универститети магистратурасини тугатган. Банк тизимидаги ўз фаолиятини 2004 йилда Ташқи иқтисодий Миллий банки мутахассиси сифатида бошлаган”, - деб таъкидлашди Марказий банкда.
Шунингдек, у “Ипотека-банк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. МБ раиси ўринбосарлигига тайинлангунга қадар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
Маълумот ўрнида, бугунга қадар Марказий банк таркибида бешта раис ўринбосари мавжуд эди. Шоаҳмедов раиснинг олтинчи ўринбосари бўлди.


