Ўзбекистон Марказий банки савдо баланси тақчиллигини $3,2 млрдга баҳолади

Дата: 17:30, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки савдо баланси тақчиллигини $3,2 млрдга баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 9 ойи натижалари бўйича жорий операциялар ҳисобининг дефицити 3,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этди”, - дейилади банк назоратчисининг хабарида.

Шундан кейин қайд этилишича, жорий йилнинг I ярми учун маълумотлар ХВФ тавсияларига мувофиқ қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, барча транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш хизматлари импорти ҳисобланди, ҳамда бирламчи ва иккиламчи даромадларни ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди, шунингдек бошқа ўзгартиришлар киритилди. Жорий операциялар ҳисоби компонентлари сальдосининг ўзгаришига катта ҳисса қўшган ҳолатлар бўйича тушунтиришлар, мазкур нашрнинг тегишли бўлимларида акс эттирилган.

“Жорий операциялар ҳисобининг манфий фарқига асосан импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан кўплиги сабаб бўлди. Бирламчи ва иккиламчи шаклдаги даромадлар тушумининг ўсиши савдо балансида юзага келган дефицитнинг ўрнини қоплаш учун етарли бўлмади”, - дейилади МБ хабарида.

Шу билан жорий йилнинг 9 ойи натижаси бўйича савдо балансининг салбий фарқи халқаро хизматларни инобатга олган ҳолда $7,3 млрдни, бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий фарқи эса $4,1 млрдни ташкил қилди, деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: