Ўзбекистон Марказий банки тўлов тизимлари операторларига талабларни кучайтирди

Дата: 15:28, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатдаги тўлов тизимлари операторларига талабларни кучайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Марказий банк матбуот хизмати хабарига кўра, юқори кредит рейтингига эга бўлмаган тўлов тизими операторлари аванс тўловларини амалга оширишлари ёки суғурта депозитларини жойлаштиришлари ёхуд банк кафолатларини тақдим қилишлари шарт.
Ушбу талаб олдиндан операторларга етказилганлиги сабабли Марказий банк "жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади ҳамда фуқароларга пул маблағлари қайси валютада ўтказилган бўлса, худди ўша валютада берилади” деб ишонч билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: