Ўзбекистон Марказий банки тўртинчи ҳафта миллий валюта курсини америка долларига нисбатан пасайтирмоқда

Дата: 16:06, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки тўртинчи ҳафта миллий валюта курсини америка долларига нисбатан пасайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун Марказий банк сайтида ўзбек сўми курси $1га 2677,75 сўм қилиб белгиланган. Бу бир ҳафта (20 октябр) олдингидан (2663,45) 14,3 сўмга кўп.

Қайд этиш зарурки, МБ мана тўртинчи ҳафта миллий валюта курсини 14 сўм ва ундан кўпга пасайтирмоқда. Хусусан, курс бир ойдан оз муддатда $1га 2635,08 сўмдан (6 октябрда) 2677,75 сўмгача (27 октябрда), яъни 42,67 сўмга тушди.

Йил бошидан бери сўм АҚШ долларига нисбатан 10,5%, йил бошидаги 2422,4 сўмдан 27 октябр ҳолатига 2677,75 сўмгача пасайди.

Бундан олдинги муддатда ўзбек сўми курси ҳафтасига тахминан 5 сўмдан пасаймоқда эди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: