Ўзбекистон Марказий банки учинчи ҳафта қаторасига инфляция жараёнларини секинлаштириш сиёсатини олиб бормоқда
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки учинчи ҳафта қаторасига инфляция жараёнларини секинлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Хусусан, 19 январдан миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси 2826,48 сўмни ташкил қилди ва бу олдинги ҳафтадагидан 5,05 сўмга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк назоратчиси ўз тактикасини ўзгартирганини, қисқа бўлсада, қуйидаги тамойилдан билиб олиш мумкин: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга “пастлади”.
Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга пасайтирилди.
Яна олдинроқ, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди.
Агар 2016 йилнинг уч ҳафтасидан бери пасайтирувчи тамойил назорат органининг тактик чораси бўлмасдан, узоқ муддатли стратегияси бўлса, инфляция ҳақиқатдан ҳам прогноздаги каби бўлиб, ҳукумат кутган чегаралардан чиқмайди.
Лекин бунда молия тизими хитой валютасининг бир томондан ва икки пасаяётган валюталар – россия рубли ва қозоқ тангасининг босимларини кўтара оладими деган мантиқий савол туғилмаслиги мумкин эмас. Нега айнан ушбу уч валюталар? Чунки айнан Хитой, Россия ва Қозоғистон ўзбек экспорти таркибида биринчи уч ўринни эгаллайди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.


