Ўзбекистон Марказий банки валюта картасидан фойдаланишда комисион фоизлар миқдорини маълум қилди

Дата: 14:50, 08-09-2017.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки валюта картасидан фойдаланишда комисион фоизлар миқдорини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк назоратчисининг хабарида айтилишича, картани очиш учун 75 минг сўмдан 100 минг сўмгача тўлаш лозим.

“Картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи – ҳар бир транзакция суммасининг 0,5%идан 1%гача бўлган миқдорда белгиланган. Чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олишда комиссия ҳажми операция суммасининг 1% миқдорида бўлади”, - дейилади Марказий банк хабарида.

$1 = 8100 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: