Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 17-ҳафтаси бошига келиб миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,32 сўмга пасайтирди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 17-ҳафтаси бошига келиб миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,32 сўмга (2899,25) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Умуман олганда, йил бошидан бери банк назоратчиси “юмшоқ” девалвация сиёсатини олиб бормоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга ($1га 2899,25 сўм) “қуйилади”.
Ҳозирда МБ 2015 йил октябри бошидан бери сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида “пасайтириб” борганини камдан кам одам эслайди. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “қуйилаган” эди.
Назоратчи томонидан олиб борилаётган ушбу “юмшоқ” девалвация сиёсати бизнесга, курс ўзгариши динамикаси сақланиб қолса ва сўмнинг қадрсизланиши тамойили кучаймаган тақдирда, у ёки бу даражада узоқ муддатли молия сиёсатини юргизишга имкон беради. Акс ҳолда, 2015 йил октябридан ўтган йил сўнгигача давом этган ҳодиса қайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.
Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 19 апрелда сўмнинг бир долларга нисбатан курси 6460 сўмни ташкил этган бўлса, 24 апрелга келиб 6470 сўмга тенг бўлган. Ўтган ҳафта билан солиштирадиган бўлсак, курс барқарорлашган.