Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 18-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,43 сўмга пасайтирди
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) йилнинг 18-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,43 сўмга (2904,68) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга ($1га 2904,68 сўм) “қуйилади”.
2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрда 14,93 сўмга, 29 декабрда 15 сўмга “қуйилаган” эди.
Агар йил бошида банк назоратчиси томонидан олиб борилаётган ушбу “юмшоқ” девалвация сиёсати ижобий кайфият уйғотса, май бошига келиб бирқадар хавотир туғдиради. Масала ҳамон битта: у ҳам бўлса, қачон МБ миллий валютани барқарорлаштиради ва сўм қандайдир бир маълум вақт давомида бирон бир нуқтада барқарор қоладими? Бу саволга ҳали ҳам жавоб йўқ.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.
Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 26 апрелда сўмнинг бир долларга нисбатан курси 6470 сўмни ташкил этган бўлса, 2 майга келиб $1 6420 сўмга тенг бўлган. Ўтган ҳафта билан солиштирадиган бўлсак, курс пасайган.


