Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 19-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,57 сўмга пасайтирди

Дата: 12:12, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 19-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,57 сўмга пасайтирди (2909,25) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга ($1га 2909,25 сўм) “қуйилади”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “қуйилаган” эди.

Агар қишдан баҳорнинг ўртасига қадар МБ томонидан олиб борилаётган курсни пасайтириш сиёсати ижобий кайфият уйғотса, май бошига келиб истасанг-истамасанг хавотир уйғотади. Сўм қачон ва қандай нуқтада барқарорлашишини тушуниш жуда қийин. Курснинг барқарорлашишисиз эса микро- ва макриқтисодий барқарорлик ҳақида гапириш муаммо.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди. Ушбу ҳафтада курс банк назоратчиси сайтида фақат бугун, 11 майда ўзгартирилди.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 2 майда сўмнинг бир долларга нисбатан курси 6420 сўмни ташкил этган бўлса, 10 майга келиб 6370 сўмга тенг бўлган. Бу жуда қизиқарли ҳолат: яъни МБ расмий курсни оширган ҳолда, “қора бозор”да курс пасаймоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: