Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 20-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,85 сўмга пасайтирди

Дата: 11:35, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки йилнинг 20-ҳафтаси бошида миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,85 сўмга пасайтирди (2914,10), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга ($1га 2914,10 сўм) “қуйилади”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Бир томондан, МБ томонидан миллий валютани аста-секин девальвациялаш сиёсати сўмнинг тахминий ўзгариш доираларини ҳисобга олган ҳолда бизнес юритишга имкон беради. Масалан, шартнома имзоланган пайтда курс бугунги даража – 2914,10 сўм бўлган бўлса, бир ойдан кейин тахминан 2934,1 сўмга тенг бўлади. Бу бозор таваккалчиликларини минималлаштиришга имкон беради. Иккинчи томондан, курс 2015 йил октябридан ўтган йил охиригача қандай ўсганини ҳисобга олган ҳолда, динамика сақланиб қолиш-қолмаслигини олдиндан айтиш қийин. Боз устига, МБ ҳеч қандай кафолатлар бермайди ва бу ҳол илгари ҳам қайд этилмаган.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 10 майда $1 эвазига 6370 сўм таклиф қилинган бўлса, 16 майда бозорда таажжубли вазият юзага келди: тошкент вақти билан соат 13.35да $1 эвазига 5550 сўм, соат 21.00да эса 6050 сўм таклиф этилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: