Ўзбекистон Марказий банки “Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берди

Дата: 17:25, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки “Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берди, деб хабар қилади МБ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкига (Тошкент ш, Амир Темур кўчаси, 79А уй) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, янги банкнинг низом капитали 10 млн евро эквивалентида шакллантирилган.

Хабарга кўра, банкинг асосий акциядорлари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (75%), “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (10%), “Ўзагросуғурта” АЖ (5%), “Кафолат СК” АЖ (5%) ва “Ўзбекинвестхолдинг” ХК (5%) дир.

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ўзининг устивор йўналишини мамлакатимизнинг агросаноат соҳасини, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, мижозларга агросаноат, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий банклар, молиявий институтлар, дипломатик ва савдо ваколатхонлари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш борасида стратегик дастурлар ишлаб чиқишга қаратади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: