Ўзбекистон Марказий банкига янги раҳбар тайинланди
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Тошкентда парламент юқори палатаси Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтиб унда Марказий банк бошқарувининг янги раисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кенгаш қарорига мувофиқ, Мамаризо Нурмуратов Марказий банк бошқарувининг раиси этиб тайинланди”, - деб таъкидланади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Нурмуратов 1991 йилдан бери мамлакат банк молия тизимида ишлаган. Марказий банкда Илмий тадқиқотлар маркази бошлиғи, Бошқарув раисининг ўринбосари, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2000 йил охирида Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Молия вазири лавозимида фаолият юритган. 2004-2006 йиллар ўртасида Самарқанд вилояти ҳокими бўлган.
Ўзбекистон Марказий банкининг бундан олдинги раҳбари Файзулла Муллажонов 2017 йилда 23 май куни оламдан ўтган эди.