Ўзбекистон Марказий депозитарийсида деярли 32 трлн сўмлик акциялар ҳисобда туради

Дата: 15:21, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 14 апрели ҳолатига Ўзбекистон Марказий депозитарийсида 31 трлн 886 млрд 289,1 млн сўмлик акциялар ҳисобда туради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, булар 629 акционерлик жамиятлари томонидан чиқарилган 3 трлн 468 млрд 547,2 млн дона акциялардир.

Фақат кейинги 7-14 апрел орасида “O'zmaxsusmontajqurilish”, “Toshneftegazqurilish”, “O'zpaxtasanoateksport”, “Ingo-Uzbekistan” АЖнинг 197 млрд 53,7 млн сўмлик қўшимча акциялари ҳисобга қўйилди. Шунингдек, “Bo'zpaxtatozalash” АЖнинг 7-чиқарилишдаги 510,2 млн сўмлик жойлаштирилмаган акциялари ҳисобдан чиқарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: